Янги Ўзбекистоннинг мафкураси – эзгулик ва инсонпарварлик
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, партия вилоят кенгаши ҳамда СамДУ билан ҳамкорликда ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ана шундай номланди.
Тадбир Президентимиз раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини тарғиб этишга қаратилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, партия раиси Алишер Қодиров, вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, Марказий кенгаш аъзолари, депутатлар, олимлар, ижодкорлар ва ёшлар иштирок этди.
- Бугун ҳар бир ёш фаол бўлиб, ўз таклифи ва фуқаролик позициясини билдирган ҳолда давлат ва жамият қурилишида иштирок этиши лозим, - деди Алишер Қодиров. - Ёшларни касбга йўналтиришда энг муҳим бўғин олий таълим муассасалари экан, талабалик давридаёқ улар ўз устида кўпроқ ишлаши эртанги ҳаётида нафақат яхши кадр сифатида шаклланиши, балки эл орасида катта ҳурматга сазовор бўлига хизмат қилади.
Тадбир доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда талабаларнинг мактабларда қулай шарт-шароитларни яратиш, замонавий таълим муассасалари барпо этиш, уларда фаолият юритаётган кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича таклифлари тингланди.
ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши ахборот хизмати.