Яқин Шарқдаги зиддият: сўнгги маълумотлар қисқа сатрларда

▪️ Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан сулҳни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди, бироқ жанглар давом этар экан, гаровга олинганлар тақдири бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эмас. Икки фуқароликка эга ўнлаб одамлар гаровда сақланмоқда.

▪️ Исроил ҳарбийлари ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий объектлари ва туннелларига, шунингдек, Ғазо сектори объектларига ҳаво ва денгиздан зарбалар беришда давом этмоқда.

▪️ “Биз Фаластинни қўллаб-қувватлаймиз. Аммо бу урушга қаршимиз”: Рамзан Қодиров Яқин Шарққа “тартибни тиклаш учун” чечен жангчиларини юборишни таклиф қилмоқда.

▪️ Исроил матбуоти хабарларига кўра, мамлакатда уч кунлик тўқнашувлар давомида камида 900 киши ҳалок бўлган, яна 2400 киши жароҳатланган. Фаластин расмийларининг хабар беришича, Исроил Мудофаа кучларининг жавоб зарбалари натижасида Ғазо секторида 687 киши ҳалок бўлган, яна 3800 киши яраланган.

▪️ Delta Airlines авиакомпанияси октябрь ойи охиригача Тель-Авивга барча рейсларни бекор қилган.

▪️ Нетаняху Байденни Ғазо секторига қўшин киритиш муқаррарлиги, қуруқликдан операция бошлаш ҳақида огоҳлантирмоқда.

▪️ Фаластин президенти Аббоснинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.

▪️ Оқ уй Конгресс иккала ташаббусни бирданига маъқуллаши учун Исроил ва Украинага ёрдамни бир қонун лойиҳасига боғлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Яқин кунларда Қўшма Штатлар Исроилга янги ҳарбий ёрдамни эълон қилади. Қуролли можаро авж олгандан бери Исроилда камида 11 америкалик ҳалок бўлди, деди Байден.

▪️ Расмийлар Тель-Авив аҳолисини озиқ-овқатни 72 соатга етадиган қилиб захира қилишни маслаҳат берган. Аҳоли сув ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини оммавий равишда сотиб олмоқда.