“Яшин қайтаргич одам”: Америкалик эркакни етти марта чақмоқ урган

АҚШлик Рой Салливанни 7 марта чақмоқ урган, аммо у тирик қолган. Ушбу факт туфайли Салливан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Шундан сўнг Салливан “Яшин қайтаргич одам сифатида танилди.

Рой Салливан 1912 йилда АҚШнинг Виржиния штатида туғилган. 24 ёшида у Шенандоа миллий боғига хавфсизлик инспектори вазифасига ишга кирди.

Парк қўриқчиси бўлиб ишлаган даврида Салливан бир неча марта хавфли вазиятларга дуч келди.Жумладан, 1942 йилда Рой ёнғин минорасида чиққан пайтида биринчи марта чақмоқ унинг оёғига уриб, тирноғини йиртиб ташлади.

1969 йил. Биринчи воқеадан 27 йил ўтиб, тоғ йўли бўйлаб юк машинада кетаётган эркакни чақмоқ урди. Салливан ҳушини йўқотди, қош-киприкларикуйиб қолиб, сочи ёниб кетди. Бахтига, бошқарувдан чиққан юк машинаси қоя ёнида тўхтаб қолди.

1970 йил. Яшин учинчи марта Ройни ўз ҳовлисида “тутиб олиб”, унинг чап елкасини куйдирди.

1972 йил. Чақмоқ яна бошидаги сочларни ёндирди. Шундан сўнг Салливанда қўрқув пайдо бўлди. У номаълум куч уни ўлдирмоқчи эканлигига ишона бошлади. Бўрон пайтида у йўл четига чиқиб, стихия тинчлангунча кутди.

1973 йил. Чақмоқ яна сочларини ёндириб, оёқ кийимини улоқтириб юборди. У ҳушидан кетгудек бўлди, бироқ ҳар эҳтимолга қарши ҳар доим ўзи билан олиб юра бошлаган сув тўлдирилган канистрёнига судралиб бориб, бошидаги оловни ўчирди.

1976 йил. Чақмоқ унинг тўпиғини шикастлаб, сочига яна ўт қўйди.

1977 йил. Бу охирги чақмоқ уриши эди. Салливан балиқ овлаш пайтида жароҳатланди, яшин унингкўкрак қафасига тегди, яна сочини ёқиб юборди. Айни шу вақтда унга айиқ яқинлашди, лекин миллий боғ қўриқчиси уни ҳайдаб юборишга муваффақ бўлди.

Салливаннинг чақмоқни ўзига жалб қилишқобилиятини билган одамлар унинг ёнида бўлишдан қўрқишарди. Бу ҳолат эса уни жуда хафа қиларди.

Рой Салливан 1983 йилнинг кузида вафот этди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.