Йил давомида 9,2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Божхона қўмитаси берган маълумотга кўра, жорий йилда Давлат бюджетига 58,4 трлн сўм божхона тўловлари ундирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 27 фоизга ошди.
2023 йилда 9,2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари, 663 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 21 мингта тақиқланган материаллар, 21 та қурол ва 8626 та ўқ-дорилар, 28 млрд. сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 162 кг заргарлик буюмлари, 5,6 млн қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4,8 млн дона пиротехника воситалари ушлаб қолинди.
Умумий ҳисобда аниқланган 21 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида қарийиб 1 трлн. сўмлик товарларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилди.