Йилига бир хил модель учун 2 тадан ортиқ автомобиль харид қилган шахс “навбатнинг” охирига ўтади
UzAutoMotors компаниясининг эслатишича, агар бир шахс номига йилига бир хил модель учун 2 тадан ортиқ автомобиль харид қилинса, ҳар бир кейинги автомобиль “навбатнинг” охирига ўтади ҳамда автомобилларни етказиб бериш муддати 120 кунга ошади.
"Кейинчалик бир киши томонидан бир нечта автомобилларни сотиб олиш амалиёти такрорланган тақдирда компания истеъмолчилар учун автомобиллар мавжудлигини таъминлаш мақсадида ушбу муддатни 270 кунгача узайтиришни кўриб чиқмоқда", дейилади компания хабарида.
Компания, шунингдек, интернет платформаларида тўлови амалга оширилмаган шартномаларни "сотиб олиш"да эҳтиёт бўлишга чақирган. Чунки шартномани на дилер, на харидор ўзгартира олади, дейилади хабарда.