Йўл-транспорт ҳодисаси 5 нафар инсоннинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди

Бугун,  1 февраль куни соат 08:00 ларда “Зарбдор-Гулистон” автомобиль йўлининг 1-километрида, Гулистон кўчасидаги “Болалар спорт мажмуаси” қаршисида, Гулистон шаҳрида яшовчи Ш.Б. ишонч қоғози билан отаси А.М.га тегишли “Кобальт” русумли автомобилни бошқараётиб, белгиланган тезликни меъёридан ошириб ҳаракатлангани сабабли бошқарувни йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ошиб ўтган. Оқибатда қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, Боёвут туманида яшовчи С.М. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

“Дамас” автомобили ҳайдовчиси С.М. ва йўловчилар Ш.А., Д.Э., С.М.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир йўловчи А.М. касалхонада вафот этган.

“Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ш.Э. ва йўловчилари С.М. ва Ж.Э.лар олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, белгиланган тезлик талабларига риоя қилишларингизни сўраймиз. Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.