Йўловчи автобуси ёниб кетди, жабрланганлар йўқ

Бугун, 24 ноябрь куни соат 06:13 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида 116- йўналишдаги автобус автотураргоҳдан терминал станциясига қараб чиқиб кетаётган вақтда ёниб кетган.

Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган.

Соат 06:26 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39 да тўлиқ бартараф этилган. Автобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу воқеада жабрланганлар йўқ.
Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.