Ёш депутат Сенат раисига аграр соҳани рақамлаштириш бўйича таклиф берди
26 август куни “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда “Ёшлар парламенти”нинг ўрни ва истиқболдаги долзарб вазифалар” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Сенат раиси, Сенат қўмиталари раислари, ёшлар масалалари бўйича Сенат ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" аъзолари қатнашди.
Давра суҳбатида Танзила Норбоева “Ёшлар парламенти”ни ташкил қилишдан мақсад ҳақида тўхталди. Ўзбекистоннинг амалдаги ҳукумати олдида турган қатор масалаларни санаб, уларни ҳал қилишда ёшларнинг ўрни юқори эканини таъкидлади.
- Халқаро рейтинглар, гендер тенглиги масалалари, бу кўрсаткичларда ўрнимизни яхшилаш биз учун жуда муҳим,, - деди Т.Норбоева. - Чунки бу орқали Ўзбекистонга кирадиган инвестициялар оқимини яхшилаймиз.
Давра суҳбатида Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Шоҳрух Алибеков жойлардаги интернет сифатининг пастлиги, вилоятларда IT-марказлар ташкил этиш, олий ўқув муассасаларида таълим услуби, аграр соҳани жадал рақамлаштириш, замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш каби муҳим таклифларини билдирди.