You Tube (Ютуб)даги барча видеолавҳаларни кўриб чиқиш учун неча йил керак бўлади?

🔹 GOOGLE офисида кун тартиби деган тушунча йўқ. Ҳар ким ўз ишини муносиб кўрган вақтда бошлайди ва ўзи хоҳлаган пайтда тугатади. Айтганча, GOOGLE асосчилари 1999 йилда компанияни 1 миллион долларга сотишга тайёр эди, бироқ харидор сотиб олишдан воз кечганлиги сабаб бу келишув амалга ошмади.

🔹 Ер – сайёралар ичидаги ҳеч бир Худонинг номи билан аталмаган ягона сайёрадир.

🔹 Эверест тоғи, уни Жомалунгма ҳам дейишади – дунёдаги энг баланд тоғ. Унинг чўққиси денгиз сатҳидан 8848 метр баландликда жойлашган. Бироқ агар тоғ тубидан тепасигача ўлчанса, у 17 170 метрга етади.

🔹 Қундузлар фақат бир-бирини қўлини ушлаган ҳолда ухлайди.



🔹 “Гиннеснинг рекордлар китоби” оммавий кутубхоналардан энг кўп ўғирланадиган китоблар бўйича рекорд ўрнатган.

🔹 You Tube (Ютуб)даги барча видеолавҳаларни кўриб чиқиш учун 1000 йил керак.

🔹 Плутонда чуқурлиги 100 дан 180 километргача етадиган музлатилган сувости океани бор. Бу Плутонда Ерга қараганда 3 баробар кўпроқ сув борлигидан далолат беради.



🔹 Кеча дамланган чойни ичиш соғлиқ учун хавфлидир. У оксидланиш маҳсулотлари билан ўзаро таъсири туфайли танада аллергия ва ичак фаолияти бузилишига олиб келиши мумкин.

🔹 Қаҳва эса психоактив. Юқори дозаларда у галлюцинацияларни келтириб чиқариши мумкин. Меъёрида қилинган истеъмоли эса саратон, жигар циррози, бўғим касалликлари, диабетнинг иккинчи турини камайтиради ва ҳужайраларни ёшартиради.

🔹 Оддий сувдан қилинган муз бўлаклари оқ рангга эга, қайнатилган сувдан қилингани эса шаффоф бўлади.

🔹 Инсон ДНКси ўхшашлик томонлари билан 50 фоизга банан ДНКсига ўхшайди. Одамлар ДНКнинг юқори фоизини нафақат банан, балки 85 фоизини сичқон, 61 фоизини мева чивинлари билан бўлишади. Эволюцион даврда ҳамма бир-биридан узоқ бўлишига қарамай, умумий аждодлар геномида ушбу ёзувларни топиш мумкин, дейди олимлар.

Баҳора тайёрлади.