Юртимизда октябрь ойи қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет мутахассисларининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг октябрь ойида ўртача ҳарорат +1 ... + 1,5 даражага паст бўлиши кутилмоқда.

Ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кечаси +8 ... +13 даража, кундузи эса +20 ... + 25 даража бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечаси +7 ... + 12 даражадан +2 ... + 7 даражагача, кундузи +20 ... + 25 даражадан +12 ... + 17 даражагача ўзгариб туради.

"Жорий йилнинг октябрь ойида ёғингарчилик ўртача бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса одатдагидан кўпроқ", дейилади хабарда.