Замонавий ғалла экиш сеялкаси қанчалик унумдор?
Пахтачи тумани ғаллакорлари 2021 йил ҳосили учун 6 минг 254 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экишмоқда.
Инспекция томонидан бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш юзасидан мониторинг-таҳлиллари олиб борилмоқда. Бошоқли дон экинлари тадбирларига 15 та катокли мослама, 36 та ғўза қатор орасига ғалла экиш мосламаси, 22 та ер текислагич техникалар, 35 та НРУ-0,5 ўғит сепиш мосламалари жалб қилинган. Шунингдек, хориждан келтирилган “BADILLI” APO русумли 6 дона замонавий ғалла экиш сеялкаси ҳам иш унумдорлигини оширмоқда. Замонавий сеялкалар ёрдамида очиқ майдоннинг ҳар бир гектарига 200 килограмм фосфорли ва 50 килограмм калийли минерал ўғит билан биргаликда 250 килограммдан ғалла уруғи экилмоқда. Экиш ишлари якунланган 7 минг гектар майдонда суғориш ишлари бажарилди.
Биргина, “Мирзаев Шухрат Кенжаевич” ғаллачилик кластери томонидан 100 гектарга бошоқли дон экинлари экилди. Шунингдек, агрокластер 44 та фермер хўжалиги билан ғалла етиштириш шартномаси асосида минг гектардан ортиқ майдонда кузги дон экиш ишларини якунлади.
Ойбек АМИНОВ,
Агроинспекциянинг Пахтачи тумани бўлими бошлиғи.