Зеленский: Биз кескинлашувга тайёрмиз

Украина президенти Владимир Зеленский ўз мандатининг биринчи ярми тугашига бағишланган матбуот анжуманидаги нутқида «мамлакат саккиз йилдан бери Россия билан уруш ҳолатида», деди. Шунингдек, у Россия босқинининг эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди:

- Баъзи оммавий ахборот воситалари «эртага уруш бўлади», деб қўрқишади. Ишончингиз комил бўлсин, биз чегараларимизни тўлиқ назорат қиламиз. Ва, улар ҳар қандай кескинлашувга тўлиқ тайёр.

Яқинда украиналик ҳарбийлар Киев назорати остидаги Донбасс ҳудудида танк ўқ отиш машқларини ўтказди ва жанговар топшириқларни бажаришга тайёрлигини маълум қилди.

НАТО раҳбарияти эса Россия билан зиддият кучайган тақдирда уларни қўллаб-қувватлашга ваъда бермоқда:

- Биз буни диққат билан кузатяпмиз, маълумот йиғмоқдамиз ва алмашмоқдамиз. Шунингдек, Россия кескинликни пасайтириши, деэскалация ва шаффофликни таъминлаши, Украинага қарши ҳар қандай куч ишлатиш ёмон оқибатларга олиб келиши ва қимматга тушишини ҳисобга олиши кераклиги ҳақида аниқ сигнал юбормоқдамиз.

Ўз навбатида, Россия расмийлари “Украинага ҳужуми тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни уйдирма. Россия ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмас”, дея таъкидлади.