Зоир Мирзаев мактаб ўқувчиларига дарс ўтди
Шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.
Қашқадарё вилоятига яқинда тайинланган ҳоким вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Қарши шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқувчиларига дарс ўтди.
Вилоят ҳокими ўз билимларини ўртоқлашиш баробарида ўқувчиларнинг она тили, физика, математика ва хорижий тиллар бўйича билимларини ҳам синовдан ўтказди.

Шунингдек, ҳоким мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди, дея маълум қилди ҳокимлик матбуот хизмати.