"Ош фестивали" муносабати билан галаконцерт ташкил этилади
- 31.07.2025 16:39
- 335
- Самарқанд

1, 2, 3 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Ош фестивали” бўлиб ўтади.
Фестиваль 3 кун ташкил этилади:
1-кун – маҳаллий ошпазлар иштирокида мусобақа (Султон Ҳованд Бека мақбараси - Ашратхонада);
2-кун – хорижий ошпазлар иштирокида мусобақа (Алишер Навоий кўчасида);
3-кун – 7 тонна ош тайёрлаш жараёни (“Боқий шаҳар” мажмуасида);
“Боқий шаҳар”да ташкил этиладиган фестиваль якунида концерт дастурлари ва танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Унда пойтахтлик таниқли санъаткорлар – Нилуфар Усмонова, Муҳаммадзиё, Лола Аҳмедова ҳамда Ойбек ва Нигора ўз чиқишлари билан иштирок этади.
Кириш барча учун бепул!
Тайёрланган ош ногиронлиги бўлган болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, меҳрибонлик ва саховат уйлари каби муассасаларга етказиб берилади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шифокор учун энг қиммат совға
- Кеча, 20:47
- Мутолаа