Самарқанд вилояти ҳокими ўз сайтини очди

Шу йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятига раҳбар бўлиб келган Э.Турдимов аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида телеграммда ўз мессенжерини ташкил этиб, мурожаатларни қабул қилишни бошлаган эди. Декабрь ойигача телеграмм орқали 3200 га яқин мурожаат келиб тушиб, уларнинг аксарияти ўз вақтида ечим топган.

Шунингдек, вилоят телевидениесида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар раҳбарларининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотларини йўлга қўйди. Ушбу кўрсатувлар бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг фейсбукдаги саҳифасида намойиш этиб борилмоқда.

turdimov.uz сайтида Самарқанд вилоятидаги янгиликларни ёритиш, халқ фикрининг бериб боришга алоҳида эътибор қаратилган.