1 декабрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ўзгаради
Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 1 декабрдан 3 фоизга ошиши жарималар миқдорига ҳам таъсир қилади.
Юқоридаги санадан бошлаб мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори қуйидагича бўлади:
1. Хавфсизлик камарини тақмаганлик – 170 000 сўм;
2. Техник кўрикдан ўтказиш қоидаларини бузганлик, биринчи тиббий ёрдам қутиси йўқлиги – 170 000 сўм;
3. Керакли ҳужжатларсиз автомобилни бошқариш – 340 000 сўм;
4. Суғурта йўқлиги – 340 000 сўм;
5. Светофорнинг қизил чироғида ўтиш – 680 000 сўм;
6. Нотўғри тўхташ жойи – 680 000 сўм;
7. Автомобилни бошқаришда мобил телефондан фойдаланиш – 1 020 000 сўм;
8. Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 1 700 000 сўм;
9. Белгиланган тезликдан 20 км/соатга ошиб кетиш - 340 000 сўм;
10. Белгиланган тезликдан 20-40 км/соатга ошиб кетиш - 1 700 000 сўм;
11. Тезликни 40 км/соат дан ортиқ ошириш – 3 060 000 сўм;
12. Қарши чизиқда ҳаракатланиш – 3 400 000 сўм;
13. Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш – 8 500 000 сўм ва 3 йилгача автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
14. Тегишли рухсатномасиз ойналарни қорайтириш – 8 500 000 сўм.