Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1 кунда 6 миллиард долларга бойиш. Илон Маск бир суткада шунча бойликка эга бўлди.  Қандай қилиб?

«РИА Новости»нинг хабар беришича, «SpaceX» ва «Tesla» акцияларига эгалик қилувчи Илон Маскнинг бойлиги электромобиллар акцияларининг ўсиши ҳисобига бир суткада 6 миллиард долларга ошган.

Маълум бўлишича, ҳозирда Илон Маскнинг бойлиги 169,8 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Дунёнинг энг бой одамлари рейтингида эса у 188,6 миллиард капиталга эга бўлган «Amazon» асосчиси Жефф Безосдан сўнг иккинчи ўринда турибди.

Таъкидланишича, Маск бойлигининг аксарият қисми компаниянинг 21 фоиз акцияларига эгалик қилувчи «Tesla» ҳиссасига тўғри келган.

Аввалроқ Илон Маск UFC ва «Miss Universe» танлови компаниясининг директорлар кенгашига қўшилиши ҳақида хабар берилган. Шунингдек, унинг «Tesla» компаниясидаги мақоми ўзгаргани маълум қилинган.