1 октябрдан айрим ЯТТ учун солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинди
- 21.09.2021 15:16
- 62
- Иқтисодиёт
Бу ҳақда АОКАда “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси бўйича ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, 2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:
👉 қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;
👉 алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларидаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) ЯТТга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилиб, БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.