1 тонна кўмир - 300 минг 300 сўм. Сизга бундан қимматга сотишмаяптими?

“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд вилоят филиали томонидан бугунги кунда 8 та – “Зиёвуддин”, “Оқтош”, “Каттақўрғон”, “Паст Дарғом”, “Самарқанд”, “Зарафшон”, “Жомбой”, “Булунғур” омборлари ҳамда 4 та – Ургутдаги “Бунёдкор” ва “Жарқишлоқ”, Қўшработдаги “Қуролос” ва “Жўш ота” шохобчалари орқали аҳолига бир тонна кўмир 300 минг 300 сўмдан тарқатилмоқда.

Бу йил куз-қиш мавсуми учун шу пайтгача ушбу омбор ва шохобчалардан аҳолига 63 минг тоннадан ортиқ кўмир сотилди.

Агар мазкур омбор ва шохобчаларда кўмир нархи белгилангани (300 минг 300 сўм)дан қиммат сотилса, 93 341-01-25 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингиз мумкин.

“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд вилоят филиали.