10-синф ўқувчиси 34 ёшдаги шахс билан юк вагондан тахта ўғирлагани аниқланди
- 24.06.2020 17:45
- 209
- Жиноят ва жазо
Кеча, 23 июнь куни соат 04:00 ларда “Кучлик” темир йўл бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлимига ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ўқчиси телефон орқали “Кучлик-Тўйтепа” темир йўл бекатларининг 38-39 километрлари оралиғида юк вагондан тахта маҳсулотларининг номаълум шахслар томонидан туширилаётганлиги ҳақида хабар берди.
Олиб борилган тадбир давомида “Чуқурсой-Поп” йўналишидаги юк поездининг вагонларидан пўлат маҳсулотларини ушлаб туриши учун қотирилган тахталарни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаролар - 1986 йилда туғилган Б.Б. ва вояга етмаган 10-синф ўқувчиси О.О. жами 32 дона тахта маҳсулотларини вагондан туширганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб ва етказилган зарар миқдорлари аниқланмоқда.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, суриштирувни “Кучлик” темир йўл бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлими олиб бормоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа