104 ёшли парашютчи аёл
2023 йилнинг февраль ойида АҚШнинг Чикаго шаҳрида яшовчи Дороти Хофнер инструктор билан тандемда парашют билан сакради ва шу тариқа дунёдаги энг кекса парашютчига айланди. Ўша пайтда аёл 104 ёшда эди.
Хофнернинг бу ютуғи норасмий тарзда 2022 йилда швециялик 103 ёшли аёл Рут Ларсон томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.
«Skydive Chicago» компанияси томонидан тарқатилган видеода ҳозиргина ерга қўнган Хофнер йиғилганларнинг олқишлари ва табрикларига жавобан таъзим қилгани акс эттирилган.
Компания вакиллари ушбу ютуқни расман эътироф этиш учун "Гиннеснинг рекордлар китоби"га мурожаат қилиш ниятида эканликларини маълум қилган эди. Жараён бироз вақт талаб этарди. Афсуски, 2023 йилнинг октябрь ойида "Гиннеснинг рекордлар китоби" уни дунёдаги энг кекса парашютчи сифатида расман тан олишга улгурмасдан аёл вафот этди.
Қизиғи, Дороти Хофнер ўзининг биринчи парашютда сакрашини 100 ёшида амалга оширган. Шу тариқа у 4 йил давомида парашютдан сакраган. Бугунги кунда у тарихдаги "Энг кекса парашютчи аёл" бўлиб қолмоқда.