Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

15-22 август кунлари юртимиз телеканалларида профилактика ишлари амалга оширилади

Ўзбекистонда 15-22 август кунлари теледастурларни эфирга узатиш қурилмаларида профилактика ишлари олиб борилади, дея хабар бермоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг техник қурилмаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.

Профилактика ишлари муносабати билан 18 август куни Республика миқёсида ва 19-25 август кунлари навбат билан вилоятларда соат 01:00 дан 10:00 гача телеканалларни тарқатишда узилишлар кузатилиши мумкин.

Профилактика ишлари ўтказилаётган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди. Ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарида.