16 ноябрдан электр энергияси ва табиий газ нархи оширилади

Маълумотга кўра, истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари икки босқичда — 2018 йил 16 ноябрдан ва 2019 йил 1 июндан ошириши кўзда тутилган.

Ушбу тарифлар 1 кВт-соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январь 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидасига асосан ўрнатилган.

Шунингдек, “Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ табиий ва суюлтирилган газ учун нарх ва тарифларнинг босқичма-босқич ўзгариш жадвали тасдиқланди.