Одам неча ёшда ёки қайси вақтда ўзини бахтли ҳис қилади?

Олимлар инсон қайси вақтда ўзини бахтли ва қачон бахтсиз ҳис қилишини аниқлади. “Styler” лойиҳаси энг сўнгги илмий тадқиқотларга таянган ҳолда бу ҳақда айтиб ўтди.
Албатта бахт - бу ҳар биримиз интиладиган ички ҳолат. Бироқ, олимлар аниқлаганидек, ҳаётдан қониқиш даражаси куннинг вақти, фасл ва ёшга қараб ўзгариши мумкин экан. Ушбу тебранишлар бизнинг хатти-ҳаракатларимиз, қарорларимиз ва ҳатто мақсадларга эришиш қобилиятига таъсир қилади.

Куннинг қайси вақтида биз бахтли бўлишимиз мумкин?
Лондон Университети (коллежи) олимлари томонидан олиб борилган ва «BMJ Mental Health» журналида чоп этилган тадқиқот инсоннинг ҳиссий ҳолати кун давомида сезиларли даражада ўзгариб туришини кўрсатди.
Қоида тариқасида, кайфиятнинг кўтарилиши эрталабки соатларда одам уйғонгандан сўнг содир бўлади. Бу дофаминнинг фаол ишлаб чиқарилиши ва инсон куч ва умид билан тўлган янги куннинг бошланиши билан боғлиқ.
Аммо кечки пайт - айниқса, соат 23:00дан 1:00гача – кайфият пасайиши кузатилади. Бу вақтда қайғу ва ички беқарорлик кучайиб, кўпинча ташвишли фикрлар пайдо бўлади. Бунга биоритмлар, чарчоқ ва кечки пайтлардаги ижтимоий фаолликнинг пасайиши сабаб бўлиши мумкин.

Ҳафта кунларидаги бахт
Сўровлар ва кузатишларга кўра ҳафтанинг энг бахтли куни сешанба бўлди. Қизиғи, душанба ва жума кунларида ҳам ҳафтанинг бошида - янги шайланиш, жума кунида эса дам олишни кутиб завқ олиш туфайли ижобий ҳиссий фон кузатилди. Янги иш ҳафтасининг хабарчиси якшанба кунида одамлар кўпинча ўзларини ғамгин ва шавқсиз ҳис қилишади.

Кайфиятнинг мавсумий ўзгариши
Фасллар ҳам роль ўйнайди. Баҳор, ёз ва куз кўпроқ ижобий ҳис-туйғуларни олиб келади: бу вақтда руҳий тушкунлик, ташвиш ва ёлғизлик даражаси пасаяди. Қишда, аксинча, одамлар тез-тез чарчоқ ва бефарқликни бошдан кечиради - бу қуёш нури етишмаслиги ва кундузги соатларнинг қисқариши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ҳаётимиз давомида
Бахтнинг ягона универсал ёшини аниқлаш мумкин эмас, бироқ, тиниб-тинчимас олимлар бир нечта ўзига хос даврларни аниқладилар:
• 23 ёш - Лондон Иқтисодиёт мактаби маълумотларига кўра, бу ёшда инсонда иштиёқ, ўзига ва келажакка ишонч кучайиб боради;
• 35–40 ёш – Гарвард университети тадқиқотига кўра, бу ёшдаги одамлар барқарорликка эриша бошлайдилар: уларнинг мавқеи, ижтимоий алоқалари ва шахсий ҳаёти мустаҳкамланади.
• 60–70 ёш – Америка Психология Ассоциацияси таъкидлаганидек, кекса ёшдаги одамлар хотиржам бўлиб, ҳаётга фалсафий муносабатда бўлишади ва бўш вақтларидан завқланишни билади.
•82 ёш – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари бу ёшни ички хотиржамлик ва онгли бахтнинг чўққиси деб аташган. Нейробиологлар буни инсондаги иззатталаблик ва умидлар босими йўқолиб, шукр қилиб яшаши билан изоҳлашади.

Ҳаётнинг энг қийин йиллари
• Ўсмирлик (13-18 ёш) - ҳиссий бўронлар даври: гормонал ўзгаришлар, ўзини излаш, тенгдошлар ва ота-оналар босими;
•45-48 ёш - бахт чизиғининг "депрессив эгилиши" деб аталади. Ўсмирларда бўлгани каби “ўтиш даври”да инсон кўпинча ишдаги умидсизликлар, молиявий муаммолар, ҳаёт маъносини қайта кўриб чиқиш каби инқирозли тажрибаларни бошдан кечиради.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.