17 ёшли йигит бошқарувни йўқотгани оқибатида 3 автомашина ва йўловчига шикаст етказди
- 15.09.2021 09:38
- 190
- Ҳодиса
Кеча, 14 сентябрь куни соат 12:30 ларда 2004 йилда туғилган С.М. “Cobalt” русумли автомашинани Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидан Гагарин-АмирТемур кўчаси томонга бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган “Nexia”, “Nexia-2” ҳамда “Matiz” русумли автомашиналарга урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
ЙТҲ жараёнида автомашиналар оралиғида турган И.С. тан жароҳати олиб, РШТЁИМСФга мурожаат қилган.
Ҳодисада бир нечта автомашиналарга моддий зарар етказилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа