19 бола ҳалок бўлган Техасдаги воқеадан сўнг АҚШ Сенати қурол назорати тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
АҚШ Конгресси Сенати ўқотар қуролли зўравонликка қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар берди CNN.
Қонун лойиҳасига 65 сенатор овоз берди ва 33 нафари қарши чиқди, “Бу мамлакатнинг энг мунозарали сиёсий масалаларидан бири бўйича муҳим икки партиявий ютуқдан далолат берган – 15 республикачи чорани қўллаб-қувватлаш учун демократларга қўшилди”, деди канал.
Ҳужжат яқинда Техаснинг Ювалде шаҳридаги бошланғич мактабда юз берган отишма натижасида 19 бола ва икки ўқитувчи ҳалок бўлган фожиали воқеалардан кейин, шунингдек, Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги супермаркетда тўққиз киши қурбон бўлган отишмадан кейин қабул қилинди.
Энди қонун лойиҳаси Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак, шундан сўнг у имзолаш учун президент Жо Байденга юборилади.
Май ойида New York Post газетаси Gun Control Violence веб-сайти маълумотларига таяниб, "2022 йилда Қўшма Штатлардаги оммавий отишмалар сони бир йилдаги кунлар сонидан ошиб кетгани" ҳақида хабар берди.
Ҳисоботда айтилишича, жорий йилнинг 144 кунида мамлакатда 214 та отишма ҳолати қайд этилган.