2-4 июнь кунлари Самарқандда сел-сув, тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин
Республика гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра 2-4 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқин хавфи мавжуд.
Шунингдек, 2 июнь куни мамлакатимизнинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида, 3-4 июнь кунлари эса республикамизнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолидан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.