2 литрдан сув ичиш, кечқурун енгил овқатланиш – саломатлик гарови

Ҳар бир инсоннинг ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши кўпгина касалликларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун кўп иш қилиш шарт эмас. Оддийгина соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли иллатлардан узоқроқ юриш лозим.

Ҳозирги кунда аҳоли орасида юрак-қон томир, хафақон, қандли диабет каби касалликлар ва уларнинг асоратлари энг юқори фоизларда учрамоқда. Уларнинг олдини олиш эса ўз қўлимизда. Бунинг учун, аввало, артериал қон босими, қондаги қанд ва холестерин миқдорини доимий нормал ҳолда бўлишига аҳамият беришимиз, йилда икки бор текширувдан ўтказиб туришимиз ҳамда тана вазнини меъёрда сақлашимиз лозим. Шунингдек, овқатланиш тарзини тўғри йўлга қўйиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, соғлиқ учун зарарли одатлардан воз кечиш жуда муҳим.

Кундалик истеъмолдаги сув миқдори 2 литрдан кам бўлмаслиги, кечки 18:00 дан кейин енгил овқатланиш ва уйқу орасида камида 3 соат вақт бўлишига аҳамият берилса, бу каби касалликлар ортга чекинади.

Инсон қанча кўп ҳаракат қилса, қон айланиши яхшиланиб, тўқималар озиқланиши фаоллашади.

Манзура Худойбердиева,
 1-сон шаҳар шифохонаси бош врачи.