2019 йилнинг "Обод қишлоқ"лари
"Обод қишлоқ" дастурига асосан жорий йилда вилоятимизнинг 14 туманида 118 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 42 та қишлоқда қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Булар:
Оқдарё туманидаги Кумушкент, Темирак, Пахтаобод.
Булунғур туманидаги Чангал-1, Хўжамазгил, Янгиариқ.
Жомбой туманидаги Эски Жомбой, Бешбола, Ширинкент.
Иштихон туманидаги Азамат, Халқобод, Бўстон.
Каттақўрғон туманидаги Алижон, Муллакўрпа, Валижон.
Нарпай туманидаги Гулистон, Умид, Тошкент.
Нуробод туманидаги Улус (Иттифоқ), Улус, Халқобод.
Пайариқ туманидаги Наврўз, Янгиҳаёт, Олмазор.
Паст Дарғом туманидаги Беклар, Оқолтин, Чандир.
Пахтачи туманидаги Бурқут, Тараққиёт, Шамсиназар.
Самарқанд туманидаги Паррандачилик, Гулобод, Чакка.
Тойлоқ туманидаги Олмазор, Навбаҳор, Хўжақишлоқ.
Ургут туманидаги Оқмачит, Тинчлик, Сариқтепа.
Қўшработ туманидаги Жўш, Булоқбоши, Заркент қишлоқлари.
Бу қишлоқларда дастур доирасида умумий узунлиги 437,6 километр ички йўлларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 1964 дона тунги ёритиш устунлари ва умумий узунлиги 279,9 километр бўлган кўчаларнинг тунги ёритиш тизимини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш белгиланган. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш учун 73 та автобекат қурилиб, 17 та замонавий автобус харид қилинади. Қишлоқларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 171,3 километр янги тармоқ, 35 та сув иншооти қурилади, 31,9 километр тармоқ ҳамда 19 та сув иншооти таъмирланади. Қарийб 15 мингта якка тартибдаги, 57 та кўп қаватли уйлар, 16 та мактабгача таълим, 84 та мактаб, 24 та соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. 296 километр ирригация ва 139,2 километр мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 27 километрда ирригация объектларида тозалаш ишлари бажарилади.
Бу ишларни бажариш учун жами 372,062 миллиард сўм йўналтирилади.