Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2021 йил Самарқанд ҳаётида: Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари бошланди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ислом оламидаги энг муқаддас қадамжолардан бири Имом Бухорий мажмуаси ва унинг атрофида қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа тасдиқланди. 13 февраль куни маж­муада Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари, вилоят жамоатчилиги вакиллари ва оқсоқоллар иштирокида лойиҳани амалга ошириш олдидан тадбир ўтказилди. Лойиҳа юзасидан жамоатчиликка батафсил маълумот берилди.

15 апрель куни, муборак Рамазон ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи давомида мазкур объект қурилиши бошланди.

Бу ерда катта масжид, тўртта симметрик минора, баланд айвонлар, йўлдан кириб келишда хиёбон бўлади. Кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотурургоҳ ва автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади. Шунинг­дек, ошхоналар, ҳунармандчилик буюмлари растаси, ҳаммом, таҳоратхона, кушхона қурилиши белгиланган.