2021 йил: суратларга муҳрланган лаҳзалар
✔ 6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари унинг президентлик сайловларидаги ғалабасини тан олишни талаб қилиб, Конгресс биносига бостириб кириб, уни эгаллаб олишди. Тартибни тиклаш учун Миллий гвардия киритилди. Тўполонда беш киши ҳалок бўлди.
✔ 20 январь куни Вашингтонда АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Маросимда миллий мадҳия либоси эътиборни тортган Леди Гага томонидан ижро этилди.
✔ 23 январь куни Россия шаҳарларида ҳибсга олинган Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш мақсадида рухсат этилмаган митинглар бўлиб ўтди. Ҳозир у 3,5 йилга умумий режимдаги колонияда жазо ўтамоқда.
✔ Февраль ойи бошида Кенияни чўл чигирткалари босди. Зараркунандалар туфайли ҳудуд аҳолиси озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда.
✔ Халқаро хотин-қизлар кунида минглаб Мехико шаҳри аҳолиси аёлларга нисбатан зўравонликка қарши намойишга чиқди. Тўқнашувлар натижасида 80 дан ортиқ киши жароҳатланган. Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда Мексикада ҳар куни 10 нафар аёл, асосан, оиладаги зўравонлик натижасида вафот этган.
✔ 19 март куни Исландиядаги бир қатор зилзилалардан сўнг олти минг йил «ухлаган» «Фаградальсфьядль» вулқони фаоллаша бошлади.
✔ 23 март куни Ever Given контейнер кемаси Қизил денгиздан Суэцк каналига киргач қирғоққа мельга ўтирди. Натижада "дунёдаги энг қиммат тирбандлик" юзага келди, 400 дан ортиқ кема тўпланди. Миср ҳукумати кема эгаларидан 900 миллион доллар товон пули талаб қилди.
✔ Апрель ойи охирида Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазият оғир даражага яқинлашди: мамлакатда ҳар куни 300 мингдан ортиқ инфекция ҳолати ва бир неча минг ўлим қайд этилган.
✔ 11 май куни эрталаб 19 ёшли талаба Ильназ Галявиев Қозон шаҳридаги ўзи ўқиган 175-гимназияда ўқ ота бошлади. Тўққиз киши, жумладан етти бола ва икки ўқитувчи ҳалок бўлди.
21 май куни Исроил ва Ғазо секторидаги Фаластин ҳаракатлари ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирди. Аввалроқ, тахминан 11 кун давомида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракета учирилишига жавобан Ғазога зарба берган эди. Можаро расмийларнинг Қуддусдаги Шайх Жарраҳ маҳалласидан бир неча фаластинлик оилаларни чиқариб юбориш фонида кучайган эди.
Июнь ойининг бошида Истанбул қирғоқлари яқинида иқлим ўзгариши ва сув ифлосланиши сабабли Мармара денгизини қалин шилимшиқ қатлам қоплади. Кислород етишмаслиги туфайли балиқ ва бошқа денгиз ҳайвонлари нобуд бўлди.