Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2021 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари қачон бошланади?

Осиё Чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсуми одатдагидан кечроқ бошланадиган бўлди.

ОФК клублари ОЧЛда иштирок этадиган мамлакат миллий футбол ассоциацияларига хат йўллаб, 2021 йилги Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ва гуруҳ босқичи одатдагидек январь ёки февраль ойида эмас, балки апрель ойигача бошланмаслигини билдирган.

ОФК жамоаларнинг уй-сафар тизимида тўп суриш имконияти ва ўйинларни битта мамлакатда ўтказишга қарор қилди. Бунга 2021 йилда ОФК ва ФИФА доирасидаги расмий ўйинлар кўплигини сабаб қилиб келтирган.

Шундай қилиб Ўзбекистон клублари 2021 йилда халқаро ўйинларини хорижий мамлакатларга бориб ўтказишига ҳожат қолмайди. Суперлига ва ОЧЛ баҳор ойидан бошланишини инобатга олсак, клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни нисбатан кечроқ бошлашлари мумкин бўлади.

Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.