2026 йилдан шифокорлар учун янги имтиёзлар жорий этилади
Президент қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб тиббиёт ходимлари учун қатор енгилликлар амалга оширилади.
• Ҳар йили Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан камида бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот берилади.
• “Энг яхши шифокор”, “Энг яхши шифохона”, “Энг яхши раҳбар” танловлари ўтказилиб, ғолибларга 500 миллион сўмгача мукофот ва хорижда ўқиш имконияти тақдим этилади.
• 2026 йил 1 апрелдан 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади.
• 15 йилдан ортиқ стажга эга шифокорларнинг фарзандларига контракт тўловининг 30 фоизигача қоплаб берилади.
• Ҳар йили 500 нафар тажрибали ходимга ипотека бошланғич тўловининг 25 фоизи тўлаб берилади.
• Илмий мақолалар харажатлари тўлиқ қопланади.
• Аккредитациядан ўтган муассасалар ходимларига ойлигининг 10 фоизи миқдорида устама белгиланади.
• Узоқ йиллик тажрибага эга ходимларга санаторий ва тиббий хизматлар бепул тақдим этилади.
•Давлат хизматлари учун тўловлар икки баробар арзонлаштирилади.