25 апрель - Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни. Вакилларимиз якуний босқичда ғолиб бўладими?
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танлов комиссияси тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги бошланғич ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, барча номинациялар бўйича ғолибларни аниқлади.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги «Энг яхши ташкилот»и номинацияси бўйича 1-ўрин Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамиятига насиб этди. Қолган совринли ўринлар «Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ ҳамда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси сазовор бўлди.
Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг учта номинациясини “JV MAN Auto – Uzbekistan” МЧЖ қўшма корхонаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ қўлга киритди. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан «Энг яхши ташкилот” деб Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси топилган бўлса, 2-ўрин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига насиб этди.
Истеъмол товарлар ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ташкилотлари ўртасида “Каттақўрғон парранда” МЧЖ қўшма корхонаси, “Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси” хорижий корхоналари ўз номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.
Шунингдек, «Самарқандкимё” АЖ, Паст Дарғом туманидаги 33-умумтаълим мактаби, вилоят бандлик бош бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Пахтачи туман электр тармоқлари корхоналари маълум бир номинациялар бўйича ғолиб деб топилдилар.
Ғолиблар танловнинг иккинчи босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишади. Якуний босқич 25 апрель - Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни арафасида аниқланади.
Усмон КАРИМОВ, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси кенгаши бўлим мудири.