25 ёшли ҳайдовчи автомашина бошқарувини йўқотиши натижасида ЙТҲ юз берди
- 21.08.2020 12:00
- 181
- Ҳодиса
Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган “Жиззах-Фориш-Қизилча” 4/Р-36 йўлининг 23 километрида жорий йилнинг 18 август куни соат 13:10 лар атрофида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.
Самарқанд вилояти, Ургут туманида истиқомат қилувчи 1995 йил туғилган фуқаро А.З. “Дамас” русумли автомашинасини Фориш тумани йўналишида бошқариб келаётиб қарама-қарши томонга чиқиб кетган ва Жиззах йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли автомашинага урилган.
Натижада, Жиззах йўналишида ҳаракатланиб келаётган автоулов йўловчиси бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
ЙТҲ