26 февраль - Шошилмаслик куни

Ўзига хос бўлган Шошилмаслик куни (ёки секин ҳаракат қилиш куни) халқаро миқёсда нишонланади.

Бу кунни байрам қилиш ғояси италияликларга тегишли бўлиб, улар аслида жуда фаол ва ҳиссиётли халқ ҳисобланади. Шошилмасдан ҳаёт гўзалликларидан баҳраманд бўлиш мақсадида бу байрам илк бор 2007 йилда жорий қилинган.

Бугунги тезкорлик ва ривожланиш асрида ушбу кун ҳаёт гўзалликларига шошмасдан назар солиш имконини яратар экан.