27 ёшли аёл ҳайдовчининг нотўғри ҳаракати оқибатида Captiva ағдарилиб кетди
- 22.06.2019 23:18
- 445
- Жамият
Жорий йилнинг 20 июнь куни соат 22.00 да Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Афросиёб-Ойбек-Шаҳрисабз кўчаларининг кесишмасида ЙТҲ содир бўлган.
Қайд этилишича, Сobalt русумли автомашинасининг 27 ёшли ҳайдовчиси Виктория С. Captiva автомобили билан тўқнаш келди. Натижада Captiva ағдарилиб кетган.
Каптива русумли автомашинасини 23 ёшли Жавоҳир. О бошқараётган бўлган. Иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳати олган, уларга дарҳол тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкент ИИББ хабарига кўра, Сobalt ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланаётган Captiva ҳайдовчисига йўл бермай ҳаракатни давом эттирган.
Теглар:
йўл транспорт ҳодисаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 42 дақиқа аввал
- Долзарб