3 ойлик боласини 3 хонали уйга алмаштиришга уринган “какку” она ва “даллол” бобо қўлга олинди
- 28.05.2020 10:00
- 434
- Жиноят ва жазо
Навоий шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида вақтинчалик ижарада яшаб келаётган фуқаро З.Ў. 2020 йил туғилган, ёшига етмаган фарзанди Б.Ў.ни бозор нархида тахминий баҳоси 250 миллион сўм бўлган 3 хонали уйга алмаштираётган вақтда қўлга олинди.
Турмушга чиқмай фарзандли бўлган З.Ў. ушбу жиноий ишни 1951 йилда туғилган отаси А.Ў. билан шерикчилик асосида содир этганлиги аниқланди ва далилий ашёлар холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.
ЎзА хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Теглар:
бола сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа