Турмушга чиқмаган аёл 6 ойлик чақалоғини 1,9 миллион сўмга сотиб юборгани аниқланди
- 16.11.2020 10:20
- 185
- Жамият
Наманган вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 23 октябрь куни Чортоқ тумани ва Наманган шаҳар ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида вилоятнинг Чортоқ туманида яшовчи, 1999 йил туғилган аёл 2020 йил 18 май куни дунёга келтирган қиз чақалоғини Чортоқ туманида яшовчи, 1969 йил туғилган фуқарога 1,9 миллион сўмга сотиб юборган.
Фарзандини сотган аёл ҳали турмушга чиқмаган бўлган.
Ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) билан жиноий иш қўзғатилган.
Теглар:
бола сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 11 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 34 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!