22 ёшли жувон туғилмаган фарзандини 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлди

Бухоро вилоятида 22 ёшли Мафтуна Р. фуқарога тўрт ойлик ҳомиласини соғлом ҳолда туғиб, 50 миллион сўм эвазига сотишни таклиф қилган.

Маълум қилинишича, ўтган йилнинг декабрида Мафтуна Р. официант бўлиб ишлаган вақтида мижоз Фозила Э. билан танишиб, унга ҳомиладор эканлигини, тўрт ойлик ҳомиласи борлиги ва моддий жиҳатдан қийналаётганлиги, келгусида туғилажак фарзандини моддий томондан таъминлай олмаслигини, фарзандини сотиш нияти борлигини айтади. Тўрт ойлик ҳомиласини соғлом ҳолда туғиб, 50 миллион сўм эвазига сотишни таклиф қилиб, аванс тариқасида 25 миллион сўм сўрайди.

Жорий йилнинг 6 январь куни соат 19:00 да ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳридаги “Ал-Пари” ресторани олдида Мафтуна Р. фуқаро Фозила Э.дан 20 миллион сўм ва 500 долларни олган вақтида ушланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича Мафтуна Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.