35 йил темирйўл цистернасида яшаган кампир

Цистерна ичида инсон яшашига ақл бовар қилмайди. Аммо Омскда 64 ёшли аёл умрининг ярмини шу ташландиқ цистернада ўтказгани бор гап.

Так выглядит временное жилище омички внутри. Здесь она провела полжизни.

Бу антиқа уйни унга 1986 йилда темирбетон заводи маъмурияти тақдим этган. Аёл 25 йил шу заводда кранчи бўлиб ишлаган. Завод маъмурияти ваъда қилинган уй навбати келгунча шу «шинам» бочкада яшаб туришни таклиф этган. Бироқ 1990 йилда корхона хонавайрон бўлган, директор эса вафот этган. Цистернада «умргузаронлик» қилаётган Светлана Чернова эса одамларнинг эсидан чиққан...

Бороться с нечеловеческими условиями у Светланы уже нет сил.

***

Эҳтиёт бўлинг, бўрилар!

Россиянинг Ханти-Мансий автоном округи Югра посёлкаси аҳолиси Совет райони маъмуриятидан мактаб ўқувчиларини масофадан туриб, ўқитишга ўтказишларини сўради. Бунга коронавирус эмас, аҳоли яшаётган жойда бўриларни бемалол кезиб юргани сабаб бўлди.

Ёввойи йиртқичлар посёлкада ҳали куз бошланиши билан пайдо бўлганди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, бўрилар ҳовлиларда боғланган итларнинг занжирларини узиб, ўрмонга олиб кетмоқда.

Югра посёлкасининг Зеленоборск қишлоғи аҳолиси ҳодисадан қаттиқ таҳликага тушишган. Улар бўриларни қачон, қаерда кўришганини қизғин муҳокама қилмоқда. Қишлоқда кўпчилик бўриларни уй итларига ҳужум қилганидан кейин қолган қонли изларга кўзлари тушган.
Бу Югра аҳолисининг йиртқичлар ҳақидаги биринчи хабари эмас. Ёввойи ҳайвонлар шимолликларнинг ҳовли-жойларига мунтазам "ташриф буюрмоқда". «Хендай - Солярис» автойўналиши ҳайдовчиси йўлда тўсатдан пайдо бўлган йиртқични уриб кетди. Кутилмаганда йўлида ёввойи ҳайвоннинг пайдо бўлганини кўрган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган.

Т.Шомуродов тайёрлади.