5 миллион қалбаки купюраларни ишлаб чиқарган шахслар қўлга олинди
- 25.02.2020 10:32
- 261
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.С. қалбаки 1 миллион 550 минг сўмни фуқаро С.Х.га “ўтказган” вақтида жиноят устида ушланган.
Ушбу қалбаки купюраларни фуқаро Э.С. таниши О.О. билан олдиндан тил бириктириб, компьютер ва рангли принтердан фойдаланган ҳолда тайёрлаб келаётганлиги аниқланиб, жами 5 миллион сўм бўлган 50 000 сўмлик қалбаки купюралар ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.С. ва О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Теглар:
қалбаки пуллар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа