56 миллион сўмлик қуйма олтинни Деҳлига олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди
- 23.01.2020 09:13
- 154
- Ўзбекистон
Тошкент халқаро аэропорти орқали Деҳлига парвози олдидан “яшил” йўлак орқали чиқиб кетаётган йўловчининг безовталаниши божхоначилар диққатини тортди.
Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг камари аслида тилладан ишлангани фош бўлди, дея хабар беради ДБҚ матбуот хизмати.
Божхона ходимларини чалғитишга уринган ушбу шахс 122 грамм оғирликдаги тилла қуйма бўлагини гўёки камарнинг тўқа қисми сифатида олиб чиқмоқчи бўлган экан.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, яширинча олиб чиқишда тўхтатиб қолинган қуйма олтиннинг қиймати салкам 56 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа