Самарқанд вилоятида коммунал хизматлар бўйича қарздорлик билан боғлиқ 613 та суд буйруқлари чиқарилган
- 02.11.2019 08:45
- 73
- Самарқанд
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти судидан олинган маълумотларга кўра, вилоятда жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида коммунал хизматлар бўйича қарздорлик билан боғлиқ 613 та ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 378 тага кўп ишлар бўйича суд буйруқлари чиқарилган.
Шунингдек, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаблар юзасидан 2018 йилнинг 9 ойидагига қараганда 716 тага кўп, яъни 4143 та суд буйруқлари чиқарилган.
Фуқаролик ишларининг кўпайган тоифалари юзасидан низо келиб чиқишига асос бўлган сабабларини аниқлаш ва аҳоли ўртасида уларнинг ҳуқуқларини тушунтиришга доир оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.
Теглар:
коммунал хизматлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа