Карантин пайтида коммунал хизматлар (ичимлик сув, канализация ва иссиқлик таъминоти) учун тўловларни амалга оширишда имтиёзлар бериладими?
- 23.03.2020 17:06
- 665
- Сўраган эдингиз

Алипаша Аҳмедов, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг матбуот котиби:
Ичимлик, оқова, иссиқ сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга Карантин даврида тўловлар учун жарималар ва пенялар жорий этилмайди ҳамда қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмайди, истеъмолчилар сув ва канализация тармоқлардан узилмайди.
Бундан ташқари, сув ҳисоблагичларнинг давлат қиёслов кўриги муддати яқинлашган ёки муддати келган сув ҳисоблагичлари бўйича ҳисоб-китоблар аввалги ўртача кунлик меъёрлар асосида амалга оширилади.
Теглар:
коммунал хизматлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШда энг кўп қидирилган жиноятчи
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Нега китоб ўқишга одатланмай қўйдик?
- Кеча, 17:02
- Мутолаа
Энди грантлар манзилли бўлади
- Кеча, 15:18
- Самарқанд