7 рақами ажойиботлари

Кўпчилик 7 рақамининг “шайдоси”. Янги автомобиль харид қилган кишидан “Қайси рақамни олган бўлардингиз?”, деб сўрасангиз кўпчилиги учта еттига эга бўлишни хоҳлайди. Машҳур футболчиларнинг кўпчилиги шу рақамда майдонда тўп суради. Кўпгина халқларда 7 сони хосиятли рақам ҳисобланади. Хуллас, ҳаётда шу рақам билан боғлиқ бир қанча ажойиботлар мавжуд. 7 кун, 7 мўъжиза, 7 хазина, 7 авлод, 7 иқлим, 7 ранг, 7 сайёра, 7 денгиз, 7 фарз ва бошқалар. Қуйида машҳур еттиликларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Миср эҳромлари;
2. Бобил осма боғлари;
3. Артемида ибодатхонаси;
4. Галикарнас даҳмаси;
5. Зевс ҳайкали;
6. Родосдаги ҳайкал;
7. Искандария маёғи.

Ўрта асрларнинг етти мўъжизаси:
1. Рим коллизейи:
2. Искандария ер ости йўллари;
3. Буюк Хитой девори;
4. Авлиё София ибодатхонаси;
5. Стоунҳенж;
6. Пиза минораси;
7. Нанжинг будда ибодатхонаси.

Дунёнинг етти табиий мўъжизаси:
1. Эверест чўққиси;
2. Катта Барриер рифи;
3. Гранд Канъон;
4. Виктория шаршараси;
5. Рио де Жанейро бўғози;
6. Париcутин вулқони;
7. Шимолий кўллар.

Етти хазина:
1. Сигир – рўзғорнинг қассоби ва баққоли;
2. Асалари – оиланинг табиби;
3. Ипак қурти – қизларнинг сепи;
4. Обжувоз – қозоннинг ёғи;
5. Тегирмон – қориннинг белбоғи;
6. Ўрмон – иморат “суяги”, қозон ­ олови;
7. Товуқ – ҳам обиёвғон, ҳам дори-дармон.

Ҳафта кунлари:
душанба, сешанба, чоршанба,
пайшанба, жума, шанба, якшанба.

Моддаларнинг етти кўриниши:
қаттиқ, суюқ, газсимон, плазма, нейтрон, эпиплазма, физик вакуум ҳолати.

Етти мусиқий нота: до, ре, ми, фа, сол, ля, си.

Етти авлод:
фарзанд, невара, чевара, эвара, панневара, овора, бегона.

Етти иқлим: экваториал, субэкваториал, тропик, субтропик, мўътадил, субарктик, арктик.

Етти ранг: оқ, сариқ, қизил, қора, кўк, яшил, апельсин.

Етти сайёра: Қадимги халқлар етти муқаддас сайёра инсон ҳаётига, тақдирига, ўзаро ҳаракатларига боғлиқ деб тушунганлар. Улар:

Қуёш – Куч-ғайрат рамзи;
Ой – Дилбарлик рамзи;
Марс – Жангу жадал тимсоли:
Меркурий – Донолик рамзи;
Юпитер – Бахт рамзи;
Венера – Севги рамзи;
Сатурн – Деҳқончилик рамзи.