Aбу Aли ибн Сино илми устунми ёки буюк Хитой девори?

1. Хитойда коронавирус беморларининг 90 фоиздан ортиғи тузалди.
2. Aйрим мамлакатларда озиқ-овқат тақчиллиги юзага келди. Бироқ бу "очарчилик" дегани эмаслигини ҳамма тушунди.
3. Халқлар бирлашмоқда, санитария ва гигиенага янада эътибор қаратилиб Ердаги иқлим яхшиланмоқда.

Ўзбекистонда
1. Ўз вақтида фармон қабул қилинди.
2. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 5 нафари тузалди.
3. Савдо ва нарх-наво меъёрда ушлаб турилмоқда.
4. Халқимиз янада бирлашмоқда.
5. Ушбу вирусга чалинган юртимиз фуқароларининг шахсий маълумотларини эълон қилган кишилар топилди ва энг ёмони шу каби турли ёлғон (фейк) хабарларни тарқатаётганлар чет элда фаолият олиб бораётганлиги очиқланди.
6. Чет мамлакатлардан чартер рейслар орқали фуқароларимиз Ватанимизга қайтарилиб олиб келинмоқда.

Шу ўринда НЕГA деган савол туғилади:
1. Баъзилар карантин даврини турли фисқу-фасод гаплар билан ўтказмоқда? Наҳотки, бу давр фисқу-фасод даври бўлса?! Четда туриб мамлакатларни ғийбат қилиш, тўғрироғи, шу орқали ўзига "мухлис" орттиришдан кўзланган мақсад нима?

2. Ҳуқуқ-тартибот органлари жамоат тартибини сақлайди, тартибни фуқаролар бузади. Демак, нега қоидалар бор жойда фуқаро уни четлаб ўтиши ёки бузиши керак?
Ёки энг кичик бўлса-да, оддий қоидаларга амал қилиш шунчалик қийинми?
Юқоридаги фактларга бирма-бир назар солсангиз, халқимиз бошига тушган синовли кунда ДAВЛAТ халқни бир дам ёдидан чиқармади. Халқ манфаати барча нарсадан устун, деган тамойилда қолинди. Пул топилади аммо инсонлар топилмаслигини мамлакатимиз ўзининг олдига дастуриламал қилиб қўйди.

Бу жиҳатларни кўриб оддий инсонни-да кўзи ёшланади!
Давлатим мен билан, деган эзгу ғоя янада барқ уради ва шу онда ўша 2016 йилнинг сентябрь ойида давлатимиз Биринчи Йўлбошчисидан ажралган вақтдаги халқдаги саросимани қатъият билан барча масъулиятни елкасига олган ва халқимизни якдилликка чорлаган, ўша оғир кунлардан олиб чиққан давлат раҳбари бугун бизнинг йўлбошчимиз эканлиги, одамни саросималар гирдобидан қутилиш ва янада бирлашишга ундайди ва биз буни уддалаганмиз, уддалаймиз ҳам дея баралла айтишга асос бўлади.

Офарин Хитойликлар! Бу балони, албатта енгиб ўтиш мумкин ва буни Хитой исботлади қайсидур маънода. Яъни, "Буюк Хитой девори"ни коронавирус деган бало енголмади.
Ўзбекистон деган жонажон Ватанимиз ҳам бу синовдан эсон-омон ўтади. Бунга шак-шубҳамиз йўқ, албатта.

Сабаби, бу юртда Aбу Aли Ҳусайн ибн Aбдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Aли ибн Синонинг бутун инсонлар ҳаётига асосланган илми бор.

Девордан илм устунлик қилишига факт сўралган жойига агар "Буюк Хитой девори" ҳаёт илмига асосланмаганда бугунги кунга етмаган бўларди", деган жавобни берган бўлардим. Яна билмадим...

Насиб этса, тез кунларда юртимизни бу офат тарк этади ва бу бало аниқланган кун 15 март санасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиологик назорати давлат инспексияси ходимлари куни ёки келинг Наврўз байрами олдидан анъанага кўра, умумхалқ ҳашарлари куни сифатида ўтказамиз.

Майли, @koronavirusinfouz расмий канали бу вирусни енгиб, одатий яшаш тарзига ўтган кунларимизда ҳам ёпилмасин. Келинг, уни масъулларимиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспексияси ёки янгидан тузилган Экологик партияга беришсин ва унда одамларда шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ҳамда она табиатни асраш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган "сабоқлар" бериб борилсин ҳамда уни бутун дунё ўқисин!