Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Адиблар университетга сара асарларини туҳфа қилди

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқулов, таниқли ижодкорлар Мақсуд Жонихонов ҳамда Зуҳро Эшонқуловалар келди.

Университетда “Маърифат улашиб”  лойиҳаси доирасида ушбу ижодкорлар талаба-ёшлар билан учрашди.

Унда адиблар ижодий асарлари, ҳаётидаги қизиқ воқеалар, ёшларнинг пухта билим олишлари нечоғлик муҳимлиги каби мавзуларда сўз юритди. Ўз навбатида ижодкор талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди ва ижод намуналаридан ўқиб берди.

Тадбирда Маматқул Ҳазратқулов, Мақсуд Жонихонов ҳамда Зуҳро Эшонқулова ўзларининг дастхати туширилган сара асарларини университет кутубхонасига ҳамда фаол талаба-ёшларга туҳфа этди.

Ижодкорлар университет раҳбарлари билан бирга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида дарахт кўчатлари экишди.