Афғонистон аёлларига кўчада юзини кўрсатиш тақиқи расмий тус олди
- 09.05.2022 09:45
- 125
- Хориж
Толибон олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистонда аёлларга юзларини очиб кўчага чиқишни тақиқловчи фармон чиқарди, деб хабар бермоқда “Ал Жазеера”.
Фармонда айтилишича, аёллар бурқа - тана ва юзни қоплайдиган устки кийим кийиши шарт, чунки бу анъанавий ва ҳурматга сазовордир.
Фармонни бузганлиги учун жавобгарлик аёл отаси ёки бошқа яқин эркак қариндоши зиммасига тушади: улар ишдан бўшатиш ёки озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазога тортилади.
“Ал Жазеера”нинг қайд этишича, афғон аёлларининг аксарияти бошларига рўмол билан ўрашади ва кўпчилик, айниқса, шаҳарларда юзларини очиқ қолдиради.
2021 йил охирида Толибон Фазлни тарғиб қилиш ва кураш бўйича вазирлик аёлларга эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз 72 километран ортиқ масофани босиб ўтишни тақиқлаган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа