Афғонистонда портлаш натижасида саккиз полициячи ва бир аскар ҳалок бўлди

Афғонистоннинг ғарбий қисмидаги Ҳирот вилоятида содир бўлган портлашда саккиз полиция ходими ва битта аскар ҳалок бўлди, дея хабар беради РИА Новостига хавфсизлик кучлари манбаси.

Хабарларга кўра, портлаш полиция қароргоҳи ҳудудида содир бўлган. Портловчи восита машинага жойлаштирилган бўлган.

Афғонистонда қишлоқлардаги муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларда ҳужумлар амалга ошираётган толибонлар ва ҳукумат ҳарбий кучлари ўртасида зиддиятлар тобора авж олмоқда. Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб террорчиликка қарши операциялар ўтказмоқда.

Ваҳоланки, 2020 йил 12 сентябрь куни Қатар пойтахтида Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида тинчлик музокаралари бошланган эди.